
18 август куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймовнинг ташаббуси ва университет Касаба уюшмаси, шунингдек, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг қўллаб-қувватлаши билан университетнинг нуроний профессор-ўқитувчилари ва талаба ёшларидан иборат гуруҳнинг мамлакатимизнинг дунёга машҳур тарихий масканларидан бири, бобомиз Ажиниёз Қўсибой ўғлининг таълим олган ери – Хива шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Саёҳат давомида профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар Ичанқалъа массивидаги тарихий ёдгорликлар, масжиду-мадрасалар, минораларни томоша қилиб, мамлакатимиз тарихининг қанчалик бой эканлигинии кўриб қайтди. Саёҳат якунида улар Султон Увайс бобо қабрини ҳам зиёрат қилишди.
Ислам Матеков.