Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика инситути мусиқий таълим йўналиши талабаси, халқаро танловлар ғолиби Динара Нуратдинова 15-19 ноябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Талдиқорған шаҳридаги Бикен Римова номидаги драма театрида «Орбулақ уруши»нинг 375 йиллиги муносабати билан ташкил этилган бахши-жировлар фестивалида иштирок этиб қайтди.
Фестивальда Туркия, Қирғизистон, Қорақалпоғистондан ва маҳаллий бахши-жировлардан 11 нафар иштирокчи сахнада ўз қобилиятларини намоён этди.
Қорақалпоқ халқининг фольклор мероси «Ғариб ошиқ» достонидан «Биле билмедим» қўшиғини ижро этган юртдошимиз Динара Нуратдинова фестивальга ташриф буюрган томошабинлар ва чет эллик меҳмонлар қаршисида қорақалпоқ халқининг бой санъатини намойиш эта олди.
Фестиваль якунлари бўйича Динара Нуратдинова диплом ва совғалар билан тақдирланди.
Ислам Матеков.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz