O’zLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши томонидан депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда партиянинг Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутатлари, тегишли соҳа вакиллари ва партия фаоллари иштирок этишди.
Йиғилишда асосан депутатлик гуруҳи ишларини янада жонлантириш, келиб тушаётган ёки кўриладиган ҳар бир масалага таклифлар киритиш, сессияларга масалалар олиб чиқиш, аҳолининг мурожаатларини тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномалар юбориш орқали назоратга олиш ишларини кучайтириш, партиянинг ишларини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Қолаверса кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан ҳам шаҳримизда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларнинг бажарилиши бўйича ҳам ҳисоботлар тингланди. 2018-2019 йилларда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳалар Нукус шаҳрида жами 1045 янги иш ўринларининг яратилиши ва 388,9 млрд сўмлик 63 та лойиҳа бўлиб, шулардан қишлоқ хўжалиги соҳасида 3 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 32 та, саноат соҳасида 28 та лойиҳалар белгиланган.
Бугунги кунда Нукус шаҳри бўйича жами 30877,2 млрд сўм бўлган 16 та лойиҳа ишга тушган бўлиб, 50 та янги иш ўрни яратилган, шундан саноат соҳаси бўйича 6 та лойиҳа 22097,9 млрд сўм, 39 та иш ўрни, хизмат кўрсатиш соҳасида 10 та лойиҳа 8779,0 млрд сўм 50 та иш ўринлари билан таъминланганлиги маълумотларда қайд этилди.
Йиғилиш давомида депутатлик гуруҳи вакиллари юқорида кўтарилган масалалар бўйича ўзларининг фикр ва мулоҳозларини билдириб ўтишди.