Ўзбекистон «Адолат» СДП Шўманой туман Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни олдидан Шўманай туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида «Мардлар қўриқлайди ватанни» мавзуида тадбир ташкил қилинди. Унда туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Р.Мадалиев, 9202 харбий қисм офицери подполковник З.Шодмонов, оддий аскар Р.Жанназаров ва бошқалар иштирок этишди.
Тадбирни партиянинг Шўманой туман Кенгаши раиси М.Бегжанов очиб берди ва Муҳтарам Президентимизнинг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, тадбир давомида туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи подполковник Р.Мадалиев ҳам сўзга чиқиб, мамлакатимизда Қуролли кучлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳатларни фахр билан тилга олдилар. Оддий аскар Р.Жанназаровнинг Ватанни ҳимоя қилиш - муқаддас бурч эканлиги ва Ватан ҳимоячилари қандай бўлиши кераклиги тўғрисида берган тушунчалари ўқувчи ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир якунида харбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил қилинди.
Албатта, ўтказилаётган мана шундай тадбирлар келажагимиз ворисларини Она - Ватанга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат рухида тарбиялаш ҳамда ёшларимиз қалбида мардлик, жасурлик, шижоат ва матонат туйғусини камол топтириш билан ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Айшолпан Оразымбетова,
Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz