Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов Қўнғирот туманида бўлиб, тумандаги маданият ва аҳолининг дам олиш масканида аҳоли билан учрашди.
Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Г.Халмуратова, туман ҳокимияти ва тегишли соҳа вакиллари, сайловчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Учрашувда асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти асосан ижтимоий-иқтисодий, қурилиш, туризм ва бошқа соҳаларни ривожлантириш борасида республикамизнинг иқтисодий потенциалини ошириш бўйича белгилаб берилган устувор вазифаларнинг бажарилиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
Бундан сўнг сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар жараёнида мурожаатларнинг босим кўпчилиги ишсизлик масаласи кўпроқ борлиги аниқланди.
Кўтарилган муаммоларда асосан асфальт йўлларнинг таъмирланиши, уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари ва бошқа ижтимоий соҳалар бўйича ҳам мурожаатлар тингланди. Фуқаро Қ.Қошанов ҳунармандчилик билан шуғулланиш учун тумандаги 10-сонли болалар боқчасидан 2 та хона ажратиб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат этди.
Бу бўйича туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.Турсынбеков назоратга олишни ва тез кунларда ҳал этиб беришга келишиб олинди.
Бундан сўнг эса тумандаги Қўнғирот сода заводига ҳам ташриф буюрди. У ерда сайловчилар билан юзма-юз очиқ мулоқот қилинди.
Юзма-юз мулоқот жараёнида сайловчилар томонидан 10 га мурожаатлар тингланди ва айримлари шу ернинг ўзида ҳал қилинди.
Асосан ижтимоий ва уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, банкомат ва стомотологияларнинг йўқлиги, бассейин қуриш бўйича муаммолар тингланди.
Учрашув давомида юқорида фуқаролар томонидан кўтарилган муаммолар тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда назоратга олиниб, тез кунларда ҳал қилинишига келишиб олинди.
Қолаверса партияга янгидан аъзо бўлган сафдошларимизга партия гувоҳномалари ва партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғибот этишда фаол маслакдошларимизга фахрий ёрлиқ ва эсдалик савғолари топширилди.