Telegram karinform

Сиёсат

  • 31.01.2019 10:08
  • 1290

O’zLiDeP ишчи гуруҳ аъзолари Муйноқ туманида бўлди



Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси келгусидаги вазифалар ва мақсадларни руёбга чиқаришда бош дастуриламал ҳисобланади. Юртбошимизнинг Олий Мажлисга, балки бутун халқимизга йўллаган Мурожаатномасида Орол ва Мўйноқ мавзусига алоҳида эътибор қаратилган.
Шу мақсадда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Г.Халмуратова ва партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ аъзолари Муйноқ туманига ташриф буюрди.
– Орол денгизи 45-50 йил давомида бир авлоднинг кўз ўнгида йўқолиб кетди деди, – O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Г.Халмуратова. Ҳозирда денгизнинг қуриган майдонида жуда катта саҳро пайдо бўлиб, ундан йилига 100 миллион тонна тузли чанг кўтарилади. Бу зарралар олис-олислар – музликлар, Европа давлатларига етиб бормоқда.
Жоҳон муаммосига айланган Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш юзасидан Президентимиз ташаббуси билан бугунги кунда самарали ишлар олиб борилмоқда.



Оролбуйи ҳудудида экологик вазиятни барқарорлаштириш учун 5,5 миллиард доллар йўналтирилди. Сўнгги ўн йил давомида Оролнинг қуриган тубида саксовул ва бошқа тузга чидамли ўсимликлар турларидан қариийб 350 минг гектар ўрмон барпо этилди.
Шу ўринда Мўйноқ далаларида ўсиб турган саксовул уруғларини йиғиб, штабга етказиб бераётган одамларнинг кўмагини алоҳида таъкидлаш ўринли. Маълумот ўрнида саксовул уруғининг 1 килограмми 15 минг сўмдан сотиб олинаётганлигини айтиб ўтиш жоиз.
Шунинг учун ҳам O’zLiDeP ишчи гуруҳ фаоллари ушбу саксовул уруғини теришда жонбозлик кўрсатаётган ҳашарчиларнинг ҳолидан хабар олиш ва уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида тумандаги “Ҳаким ата” овул фуқаролар йиғинида бўлишди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.



Айнан ушбу туманга саксовул экиш ўтган йили Қорақалпоғистон Республикасига ёпирилган туз бўрони кўпчиликни ташвишга солиб қуйганди. Жойларга чиқиб, ушбу туз аралаш чанг тузоннинг қишлоқ хўжалигига зарари мутахассислар ва олимлар томонидан ўрганилиб чиқилди ва тузли қумлар қишлоқ хўжалиги экинлари баргларига ўрнашиб, устки қисмини қоплап олган ҳамда баргларини куйдириб қуйганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг ҳудудда бронхиал астма ва аллергик ренит касалликлари авж олди. Мана шундай муаммоларнинг олдини олишда саксовулзорлар барпо қилиш зарур. Саксовул ўзидан кислород чиқаради ва ҳавонинг ифлосланишининг олдини олади.
Ўрмонзорлар пайдо бўлгандан кейин ҳудудда яйловлар пайдо бўлади, чорвачилик ҳам ривожланади. Бу эса ўз навбатида иқтисодий масалаларга ҳам ечим бўлади ва аҳолининг ижтимоий аҳволи ҳам яхшиланишини таъкидлаб ўтди.
Қолаверса саксовул уруғини теришда энг фаол ҳашарчиларга партия томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик савғолари топширилди.

Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» спорт мажмуасида волейбол...

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Апрель ойидан бошлаб CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда. Нукусда...

ЎҒЛИМ, УНУТМАГИНКИ, ВАТАН ШАЪНИ ОРИНГДАН УЛУҒ...

ЎҒЛИМ, УНУТМАГИНКИ, ВАТАН ШАЪНИ ОРИНГДАН УЛУҒ...

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 76 йиллигига бағишланади(Мазкур воқеа Қодир бобонинг ўғли – Одамбой Қодиров...