Нукус шаҳридаги Ёшлар марказида O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан “Тадбиркорлик – давлатимиз ривожланишининг гаровидир” мавзусида ёш тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди. Тадбирда ёшларни тадбиркорлик соҳасига йўналтириш, ушбу соҳа учун яратилаётган қулай шароитлар, солиқ концепциясидаги ўзгаришлар, қабул қилинган қарор ва фармонларнинг аҳамияти, ёшларнинг тадбиркорликка иштиёҳини янада кўчайтириш, ёш тадбиркорларнинг фаолияти давомида учраётган муаммо ва таклифларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Айни пайтда давлатимиз томонидан ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, янги иш ўринлари яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилиб келинмоқда деди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов.
Ўтказилган тадбир давомида тадбиркорлик соҳаси бўйича ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан атрофлича жавоблар олишди.