Telegram karinform

Жәмийет

  • 26.08.2017 14:21
  • 2059

«Ёшлар» телеканали энергетик ичимликлар мавзусида ўз принципида турмади



Бундан бироз вақт илгари «Ёшлар» телеканали орқали энергетик ичимликлар тўғрисида танқидий фикрларга тўла кўрсатув тайёрланиб, эфирга узатилганди. Мазкур кўрсатувда одамлар, айниқса, ёшларимиз бу ичимликни нима сабаб ичаётгани, унинг фойдали томонлари тўғрисида ҳечнарса айтилмай, фақат уларнинг зарарли томонларига тўхтаб ўтилган эди (Кўрсатув номи аниқ эсимда йўқ).
Орадан унча кўп вақт ўтмади. Бугунлигида «Ёшлар» телеканалидан мазкур кўрсатувда ёмон отлиғ қилинган энергетик ичимликлар усти-устига реклама қилинмоқда. Бу нима аҳвол? Дастлаб томошабинларга бундай ичимликни фойдаланмасликни аниқ мисоллар, фактлар, далиллар билан кўрсатиб бериб, энди уни ўтказа олмай, реклама қилиб, мақтаётгани… Принцип, позиция қайда қолди?! Тўғри, реклама – бу бозор муносабатларининг ажралмас қисми. Ундан телеканалга маблағ келиб тушади. Аммо, пулини берса, керак бўлса наркотик моддаларни ҳам реклама қилиш керак дегани эмас-ку! Ҳар бир телеканал ўз принципи, позицияси, вазифаларидан келиб чиқиб ишлаши керак эмасми?
Шу ўринда айтиш жоизки, юқорида айтилган кўрсатувда қаттиқ танқид қилинган энергетик ичимликлар фақат зарарли эмас, айрим ҳолатларда фойдали эканлигини ўша кўрсатувда айтиб ўтиш ўринли бўларди. Чунки, журналист нейтрал позицияда туриши керак. Фойдали бўлса фойдали, зарарли бўлса зарарли томонларини қўшиб айтиши шарт. Шундагина томошабинлар ундан ўзига зарур томонларини билиб олади. Бунинг билан мен кўрсатувни тайёрлаганларни айбдор қилмоқчи эмасман. Фақат одамлар орасида ёмон нуқтаъи-назарни шакллантириб, сўнгра уни мақташ журналистик позицияга тўғри келмаслигини айтмоқчиман. (Бизни кузатиб боринг. Бироздан сўнг энергетик ичимликлар тўғрисида материал эълон қиламиз).

Ислам Матеков.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

«DVV International Uzbekistan» нодавлат ташкилоти Германиянинг «Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH» компанияси билан ҳамкорликда...

ЎҒЛИМ, УНУТМАГИНКИ, ВАТАН ШАЪНИ ОРИНГДАН УЛУҒ...

ЎҒЛИМ, УНУТМАГИНКИ, ВАТАН ШАЪНИ ОРИНГДАН УЛУҒ...

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк Ғалабанинг 76 йиллигига бағишланади(Мазкур воқеа Қодир бобонинг ўғли – Одамбой Қодиров...

Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар учун интеллектуал турнирга старт берилди

Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар учун интеллектуал турнирга старт берилди

Бугун, 25 апрель куни Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Нукус шаҳридаги барча маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар...