«Озодлик» радиосининг «Бозорда шароит йўқлигидан деҳқонлар маҳсулотини ерда сотишга мажбур бўлмоқда» номли мақоласида келтирилган маълумотлар «Хўжайли деҳқон бозори» масъулияти чекланган жамиятига бориб ўрганилди. Ўрганишлар натижасида мақолада келтирилган фикрлар ўз тасдиғини топмади.
Яъни, айрим фуқаролар шароит ёки ўрин йўқлиги сабаб эмас, аксинча ўрин пули тўламасликни кўзлаб, автошохбекатларда ўз маҳсулотларини сотмоқда. Уларнинг ижара пули ва патент тўлашдан қочиб, турли ўринларда савдо қилишлари харидорларга ҳам, бозор маъмуриятига ҳам ноқулайлик келтириб чиқарётганлиги аниқланди.
Бундан кўриниб турибдики, «Озодлик»нинг «Бозорда шароит йўқлигидан деҳқонлар маҳсулотини ерда сотишга мажбур бўлмоқда» мақоласида келтирилган маълумотлар ўз тасдиғини топмади.
Хусусан, «Хўжайли деҳқон бозори»да қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун жами 508 ўрин ажратилган. Шундан 240 таси дон маҳсулотлари учун, 268 таси мева-сабзовотларни сотиш учун мўлжалланган. Бугунги кунда ушбу ажратилган ўриндан 247 тасида ижарачилар йўқ. Яъни, дон махсулотларини сотишга мўлжалланган 96 та ўрин, мева-сабзавот ва полиз экинлари учун ажратилган 151 та савдо ўрни бўш турибди.
Маълумот ўрнида, 2019-2020 йилларда Хўжайли шаҳри марказидаги 5 гектар майдонда янги бозор қурилиши лойиҳалаштирилган. Ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 20 миллиард сўмни ташкил этади.
Ислам Матеков.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz