2017 йил 25 август санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармон тасдиқланди.
Унга мувофиқ, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, миллий ғояни ривожлантириш, маънавиятимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш йўлида катта ҳисса қўшган, ёрқин истеъдоди ва ижоди, илмий фаолияти, ҳалол хизмати, ёшларни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаётганлар фахрий унвонлар ва орденлар билан мукофотланди.
Уларнинг қаторида ҚДУнинг ўқитувчиси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бахтияр Генжемуратов Алламбергенович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» унвони билан тақдирланди. Устозимизни бу мукофоти билан табриклаб қоламиз.
Сахибжамал Есемуратова