Telegram karinform

Жәмийет

  • 02.04.2019 10:40
  • 1248

O’zLiDeP меҳнат ярмаркасида 144 нафар фуқаро иш билан таъминланди



Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қонликўл туман кенгаши туман ҳокимлиги, туман хотин-қизлар қўмитаси ва тегишли ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ишга марҳамат” шиори остида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил қилинди? дея хабар қилади O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати З.Ханиязов ва бошқалар ўз сўзида давлатимиз томонидан бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёни, ҳар бир соҳани ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, айниқса тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги бўш ўринларининг пайдо бўлиши, аҳолининг эса доимии иш билан таъминланиши муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.



Ярмарканинг мақсади ҳам фуқароларни иш билан таъминлаш, бўш иш ўринларига йўналтиришдан иборат. Жумладан бугунги меҳнат ярмаркасига 42 та корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларидан 236 та бўш иш ўринлари иштирок этди.
– Таклиф этилаётган бўш иш ўринлари билан танишдим, – дейди “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғини турғуни Ш.Есбергенов. Ўз мутахассислигим бўйича “Агробанк” туман филиалига янгидан очилган вакант ўринга агроном сифатида шу ерга ишга қабул қилиндим. Бундан хурсандман.
“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини турғуни кўп болали она Қалжан опа Қосназарова ҳам бола тарбияси билан овора бўлиб, анчадан буён ишсиз юрган.
Ярмарка туфайли ўзимнинг мутахассислигим бўйича туман тиббиёт бирлашмасига тех ходим бўлиб ишга жойлашдим деди – Қалжан опа ўз сўзида.
Ярмарка давомида 144 нафар фуқаро доимии ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.



Корхона ва ташкилотлардан келиб тушган шартномаларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ ” дастури бўйича ПҚ-4201 сонли қарорга асос 35 нафар фуқарога жамоатчилик ишларга йўлланмалар берилди.
Қолаверса ярмарка давомида 22 нафар фуқарога касбга йўналтириш бўйича тавсиялар, 11 нафар фуқарога эса қонун асосида ишга жойлашиш ва кредит олишнинг тартиб-таомиллари бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» спорт мажмуасида волейбол...

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

«DVV International Uzbekistan» нодавлат ташкилоти Германиянинг «Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH» компанияси билан ҳамкорликда...

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Апрель ойидан бошлаб CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда. Нукусда...