O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан заковатчи ёшлар орасида “O’zLiDeP кубоги” учун заковат интеллектуал ўйини ўтказилди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Мақсад эса ёшларни миллий ғояга ҳурмат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, ёшларнинг мафкуравий ва маънавий онгини янада бойитиш, ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини янада оширишдан иборат.
Айни пайтда тарихга назар ташласак, Амир Темур буюк давлат асосчиси бўлиб, Соҳибқирон бобомизнинг муборак номи, бой мероси ва хотирасини улуғлаш, унинг улуғ саркарда сифатидаги ҳарбий салоҳиятини ёшлар онгига сингдириш айниқса, ёшлар қалбида ватанпарварлик, буюк аждодларимизга ҳурмат, ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтириш муҳим аҳамиятга эга деди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов.
Бу борада эса ёшлар онгида она ватанга бўлган меҳрни уйғотишда она алласи билан бирга китобнинг ҳам ўрни катта. Китоб билан дўст билан инсоннинг маънавий онги дунё қараши фикрлаш қобилияти ва билим юксалиб бораберади.
Президентимизнинг 2019 йил 19 март кунги видеоселектор йиғилишида ҳам илгари сурилган 5 та ташаббуснинг тўртинчи йўналиши айнан китобхонликни тарғиб қилиш билан узвий боғлиқ.
Бундай заковат уйинлари ёшларнинг сиёсий ва хуқуқий билимларини янада оширишда, китоб билан ошно бўлишга, маънавий онгининг янада мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этади.
Бу каби уйинлар биз ёшларнинг ўз устимизда тинмай изланишга, кўпроқ билан билан ошно бўлишга, билим ва савиямизни янада оширишда муҳим аҳамиятга эга деди – уйин иштирокчиси И.Бердимуратов. Уйинда коллеж ёшларидан ташкил топган 11 та жамоа ўз аро беллашди.
Саволлар партия фаолияти, ижтимоий ва иқтисодий турли йўналишларни ўз ишига қамраган. Ўзига хос муросасиз баҳсларда кечган уйинда ғолиб жамолар аниқланиб, партия томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик савғолари топширилди.