O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими томонидан Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг жорий йил 7 март кунги “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини кенг оммага айниқса хотин-қизлар орасида тарғиб қилиш мқасадида “Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишнинг устувор масалалари” мавзусида “Зиёда-Нур” ўқув-макразида давра суҳбат бўлиб ўтди, дея хабар қилди O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси, тижорат банклардан ходимлар,тадбиркор аёллар ва ОАВ вакиллари иштирок этган тадбирда асосан мазкур қарорнинг аҳамиятини хотин-қизларга тушунтириш, унда белгилаб берилган вазифаларнинг аҳамияти, хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш масалалари бўйича белгилаб берилган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Айни пайтда давлатимиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда деди – O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлим мудири Э.Бекимбетова.
Қарорда қайд қилиничиша тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аёлларимиз учун зарур маслаҳат ва тавсиялар бериш мқасадида тадбиркорлик марказларининг ташкил қилиниши муҳим аҳамият касб этади.
2018 йил апрель ойи бошида 4 та тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва безаш курслари билан ушбу ўқув-марказини ташкил қилдим деди – “Зиёда-Нур” ўқув маркази раҳбари З.Утеназарова.
Президентимиз қарори билан яна лицензия олиб ёш оналар мактаби, массаж, тиббиёт, қорақалпоқ миллий нақшлари, бухгалтерия ва компьютер курсларини ҳам ошдим.
Аммо компьютер курсини ўқитишда керакли компьютер анжомлари учун “Асака банк” филиалидан 30 млн сўм миқдорида 22 фоиздан кредит олдим.
Жорий йилнинг март ойида кенгайтириш мақсадида эркаклар сартарошхонаси, ошпазлик, мебел устахонаси, пойабзал устохонаси курсларини ҳам очиб бугунги кунда ёшларимиз ҳунар ўрганишмоқда. Аввал ўқув марказимда 3 нафар ўқувчи билан очган бўлсам, бугунга келиб уларнинг сони 1 минг 500 нафарга етди. Мақсадим ушбу ўқув марказини янада кенгайтириш ва рус, инглиз ва мобиль телефонларни таъмирлаш курсларини ҳам очиш арафасида.
Тадбир давомида соҳа вакиллари ёшларга солиқ концепциядаги ўзгаришлар, тижорат банклар томонидан берилаётган имтиёзли кредитларнинг фоиз ва кўрсаткичлари, банк соҳасида кредит олишнинг тартиб-таомиллари бўйича ёшларга батафсил маълумотлар бериб ўтди.
Қолаверса партияга янгидан 5 нафар аъзо қабул қилиниб, партия гувоҳномалари топширилди. Шу ернинг ўзида ушбу ўқув-марказ қошида янги БПТ ташкил қилинди.
Тадбир давомида ёш қизларимизга ўқув-марказининг ҳар бир курсиларида олиб борилаётган ишлари, иш жараёнлари билан яқиндаг танишиб, уларни касбга ҳунарга йўналтириш бўйича зарур таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди.