
Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Перу пойтахти Лимада ўтказилган 131-расмий йиғилишида эълон қилди. Мазкур икки Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтадиган шаҳарлар олдиндан маълум эди. Аммо, уларнинг қай бири биринчи, қайсисикейингиси эканлиги номаълум эди.
ХОҚ комиссияси шаҳар раҳбарлари билан уч томонлама шартномани имзолаб, тайёргарлик ишларига омад тилади. Олимпиада ўйинлари Парижга орадан 100 йил ўтиб қайтди. Париж ва Лос-Анджелесда Олимпиада ўйинлари бирнеча марта бўлиб ўтган. Аниқроқ айтганда, парижда 1900 ва 1924 йилларда, Лос-Анджелесда 1932 ва 1984 йилларда ўтказилган.
Ислам МАТЕКОВ.