Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши марказий аппарати томонидан хафтанинг хар пайшанба кунлари Республика бўйлаб Олий таълим муассасалари билан ишлаш куни деб белгиланган эди.
Мазкур белгиланган режага асос Ажиниёз номидаги НДПИда «Юксак ҳуқуқий маданият келажак пойдевори» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Партиянинг ҳудудий Кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирда институтнинг талаба ёшлари иштирок этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Айшолпан Оразимбетова хабар берди.
Учрашувда халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи рахбари, «Аёллар қаноти» Қоракалпоғистон республикаси Кенгаши раиси Улбосин Сейтжанова томонидан Ўзбекистонда аҳоли айниқса, ёш авлоднинг ҳуқуқий билим ва маданиятини юксалтириш Давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди ҳамда жамиятнинг демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борадаги ислоҳатларнинг самараси кўп жиҳатдан ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даржасига боғлиқлиги қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида партиянинг Нукус шахар Кенгаши раиси Раман Абдиреймов ҳам сўзга чиқиб, партия томонидан ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови, ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда ташкил қилинаётган сиёсий ўқувлар ва бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни ҳуқуқий жиҳатдан етук, баркамол авлод қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этди.
Жонли мулоқот шаклида бўлиб ўтган тадбирда иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олиш баробарида ёшларга оид қабул қилинган янги қонун хужжатлари моҳи яти ҳақида маълумотларга ҳам эга бўлишди.
Мана шундай ҳуқуқий тарғиботга оид тадбирлар давом этмоқда.
Ислам Матеков.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz