Муҳтарам Президентимиз ташаббуси ва таклифи билан юртимиз ёшлари орасида китобхонликка бўлган қизиқиш янада ошиб бормоқда.
Мамлакатимиз бўйлаб барча даражадаги раҳбарлар, зиёлилар, ишчи-ходимлар томонидан ўзлари таҳсил олган мактабларига китобларни байрамона тарзда совға қилиш жараёни анаънага айланди.
Мана шундай эзгу ва хайрли ташаббуслар Ўзбекистон «Адолат» СДП ходимлари томонидан ҳам бошлаб юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот котиби Айшолпан Оразимбетова хабар берди.
Хусусан, партиянинг Амударё туман Кенгаши раиси Илхом Палванов тумандаги «Тош ёп» ОФЙ ҳудудидаги ўзи таълим олган 5-сонли умумтаълим мактаби кутубхонасига китоблар тўпламини совға қилди.
Шунингдек, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Баҳром Шерманов тумандаги «Жумуртов» ШФЙ ҳудудидаги ўзи ўқиган 72-сонли умумтаълим мактабида бўлди. Мактаб жамоаси ва ўқувчилар билан учрашиб, уларга энг яхши китобларни совға қилди.
Дарҳақиқат, китоб – инсоннинг эркин фикрлаши ва дунёқарашининг кенгайишида асосий ўринни эгаллайди. Шу боисдан, китоб ўқиган инсоннинг ақли шархланиб, етуклик сари илдамлайверади.
Ислам Матеков.Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz