
Саудия Арабистони Қизил денгиз қирғоқларида баҳоси 500 миллиард доллар бўлган шаҳар қуриш ниятида. Бу ҳақда мамлакат тахт вориси шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон Ал Сауд «Келажакнинг инвестициявий ташаббуслари» конференциясида таклиф этди. Янги мегаполис NEOM деб номланиб, бу лойиҳани амалга ошириш учун давлат ҳукумати ва инвестиция жамғармаси маблағ ажратади. Шу билан бирга, маҳаллий ҳамда халқаро инвесторлар ҳам маблағ ажратиши учун имкониятлар бор. Шаҳар мамлакатнинг шимолида, Қизил денгиз бўйида қурилади. Унинг сатҳи 25 минг квадрат километрни қураши режалаштирилган. Лойиҳа баҳоси 500 миллиард долларга баҳоланган. Мазкур шаҳар араб давлатларини Америка, Европа, Африка ва Осиё билан боғлаш учун хизмат қилади.
Ислам Матеков.