Ёши улуғларни эъзозлаш, уларни ўз вақтида соғломлаштириш ва хонодонларида тиббий потранаж ишларини юқори савияда ташкил этиш халқимизга хос меҳр-оқибат ва бағрикенгликнинг ёрқин тимсолидир.
Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари қалбида ҳам мана шундай эзгу ниятлар мужассам.
Жумладан, партиянинг ҳудудий Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов ва мафкуравий ишлар бўйича масъул А.Пахратдинов ҳамда Нукус шаҳар Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ғамхўрлик кўрсатишдек хайрли ишларни амалга оширишга ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар. Ҳусусан, партиянинг «Адолат–қонун устуворлигида» лойиҳаси доирасида Нукус шахридаги «Берекет» МФЙ ҳудудидаги фуқаролар билан мулоқот ўрнатилди. Мулоқот давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтилди ва оддий одамларни қийнаётган масалалар ижобий ечим топишига йўналтирилди. Бу ҳақда партиянинг ҚР Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган, 1957 йилда тўғилган пенсионер Ф.Абубакированинг ҳолидан хабар олиниб, тиббий кўрикдан ҳам ўтказилди.
Албатта, нуронийларнинг саломатлигини асраш, ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлашда уларга кўрсатилаётган замонавий тиббий профилактика, диагностика ва даволаш хизматлари мухим ахамият касб этади.
Ўз навбатида онахон эътибор учун партия ходимларига минатдорчилик билдириб, фотиҳаларини берди.
Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz