Telegram karinform

Жәмийет

  • 23.07.2019 16:27
  • 1150

Нукусда OʻzLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасида 20 дан ортиқ таклиф билдирилди

Нукусда OʻzLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасида 20 дан ортиқ таклиф билдирилди
Нукусда OʻzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлик гуруҳи фаоллари, электорат вакиллари ва фаол ёшлар иштирокидаги йиғилишда партиянинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда OʻzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Г.Халмуратова бу йил мамлакатимиз сиёсий ҳаётида парламентга ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловлар ҳақида гапирар экан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар, Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакат ижтимоий майдонида яна бир сиёсий партиянинг вужудга келиши ва бошқа бир қанча омиллар бўлажак сайловларнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқлик, ошкоралик тамойиллари остида ўтишини таъкидлаб ўтди.
Нукусда OʻzLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасида 20 дан ортиқ таклиф билдирилди
Йиғилишда электорат вакиллари ва фаол ёшлар томонидан 20 дан ортиқ таклифлар илгари сурилди.
Жумладан халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати Муқаддас Бекназарова аҳолини тадбиркорликка жалб қилишда фуқароларни тадбиркорлик йўналишларида (деққон хўжаликлари, иссиқхона ва парник ташкил этиш, балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик, биогумис ва бошқа) қисқа курсларда машғулотлар олиб боришни ташкил этиш бу биринчи таклифим.
Иккинчи таклифим келажак ёшларники. Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 60 фоизини ёшларимиз ташкил этади. Юрагида ўти бор илмга чанқоқ ёшларимиз кўпчиликни ташкил этади.
Нукусда OʻzLiDePнинг янгиланган дастури ва сайловолди дастури лойиҳалари муҳокамасида 20 дан ортиқ таклиф билдирилди
Таклифим шундон иборат ёшларнинг сиёсий партиялар бўйича кўпроқ билимга эга бўлиши учун мактаб ва академик лийец, коллежлар учун алоҳида дарсликлар ишлаб чиқиш ҳамда ёшларнинг сиёсий саводхонлигини янада бойитиш мақсадида дарсларга партия вакилларини ҳам жалб этиш таклифини берди. Бу эса ўз навбатида ўсиб келаётган ҳар бир ёш авлоднинг сиёсий саводхонлигини оширибгина қолмай, сиёсий жараёнларда янада фаол бўлишга ундайди.
OʻzLiDeP Муйноқ туман Кенгаши аппарат раҳбари Абдижаббар Тилеўов Муйноқ тумани Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка туманларидан бири. Президентимизнинг ташаббуси билан туманда кўпгина ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Таклифим шундан иборат туман ёшлари айниқса хотин-қизларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида даволаниш марказларига бепул йўлланмалар бериш, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилишда “OʻzLiDeP тавсияномаси” асосида тижорат банкларидан 5 йиллик муддатга имтиёзли кредитлар ажратишни давлат дастурига киритиш бўйича таклифни илгари сурди.
Партиянинг асосий электорати тадбиркор ва фермер деди – OʻzLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли Г.Жалғасова. Шу боис ҳам электоратимиз вакиллари тадбиркор ва фермерлар, хусусий сектор вакилларининг фаолиятини ОАВ орқали аҳолига кенгроқ таништириб боришда “Biznes - TV” телеканалини ташкил этиш таклифини берди.
Бундан ташқари OʻzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” бўлими мутахассиси С.Мамбетниязов олий таълим муассасаларида “Сиёсатшунослик” факультетини ташкил этиш орқали сиёсатшунослик илмини ривожлантириш ва ёш етакчиларни мутахассисликка жалб этишни OʻzLiDeP фаоли ҚДУ талабаси Д.Сарсенбаев эса ишсиз юрган яъни уюшмаган ёшларни иш билан таъминлайдиган “Ягона электрон веб портал дастури базасини” ташкил этиш, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қошидан уюшмаган ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ва фермер хўжаликлари билан (савдо-сотиқ, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги соҳаси яъни чорвашилик, паррандачилик, қуёнчилик, боғдорчилик, деҳқончилик, иссиқхона, асаларичилик, гулчилик ) шуғулланувчи бепул ўргатадиган махсус 1-3 ойлик курсларни ташкил этиш, туман ҳудудидан қўшни давлатлардан келип шаҳарда ҳудудида олий таълим муассасаларида таълим олаётган талаба ёшлар учун ётоқхона етишмаётганлигини инобатга олиб, давлат хусусий шерикчилик асосида “Талаба уйларини” қуриш таклифни бериб ўтди.
Ўтказилган йиғилиш давомида депутатлар, партия фаоллари томонидан жорий йилда бўлиб ўтадиган парламент ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Жәмийетлик баслама: 25-февральды қарақалпақ миллий тағамы жүўери гүртик күни деп жәриялаў усыныс етилмекте

Жәмийетлик баслама: 25-февральды қарақалпақ миллий тағамы жүўери гүртик күни деп жәриялаў усыныс етилмекте

    «Facebook» социаллық тармағының қарақалпақ сегментинде өзиниң тарийх, этнография, мәденият ҳәм көркем өнер ҳаққындағы топлаған материаллары,

9 саат даўам еткен қабыллаў: Жоқарғы Кеңес Баслығы Аманбай Орынбаев алты район турғынларының мүрәжатларын тыңлады

9 саат даўам еткен қабыллаў: Жоқарғы Кеңес Баслығы Аманбай Орынбаев алты район турғынларының мүрәжатларын тыңлады

    Қанлыкөл районында Тақыятас, Хожели, Қанлыкөл, Шоманай, Қоңырат ҳәм Мойнақ районлары пуқаралары ушын Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы

Жоқарғы Кеңес Баслығы Аманбай Орынбаев Израиль делегациясын қабыллады

Жоқарғы Кеңес Баслығы Аманбай Орынбаев Израиль делегациясын қабыллады

    Бүгин, 21-сентябрь күни Израиль мәмлекетиниң Өзбекстан Республикасындағы елшиси Зеавит Бен Хилель, Израиль Сыртқы ислер Министрлиги