Telegram karinform

Жәмийет

  • 09.08.2019 16:55
  • 1299

Ёш тадбиркор тадбиркорлик фаолияти бўйича ёшлар билан суҳбатлашди

Ёш тадбиркор тадбиркорлик фаолияти бўйича ёшлар билан суҳбатлашди
OʻzLiDeP Нукус шаҳар Кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими билан ҳамкорликда “Тадбиркор ва ёшлар” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил қилинди.
Мақсад эса ёшларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги кўникмаларини янада ошириш, тажрибали тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишиш, тадбиркорлик соҳасига ёшларни кенгроқ қамраб олишдан иборат.
Тадбирда ёш тадбиркор П.Наврўзов ўз тадбиркорлигини қалай бошлаганлиги, бошлашдаги дастлавки қийинчиликлар ҳозирги кундаги иш фаолияти бўйича ёшлар билан дилдан суҳбатлашди.
2004 йилда битта хонали биринчи қабатдаги бинони ижарага олиб, 10 дона компьютер билан иш бошлаган эдим деди – тадибркор П.Наврўзов.
Даставал ёшларга фотоаппаратларда расмларни олиш, чиқариш, Photoshop, Corel Draw’да ишлашда компьютер саводхонлигидан ёшларга қўлимдан келганча ўргатдим.
Ҳар қандай ишни бошлашда албатта ўзига яраша қийинчиликлари бўлади. Фаолиятимни бизнес марказида 2 йил ижарада туриб иш олиб бордик.
Кейинчалик эса 2016 йили янги иморатга эга бўлиб, “Бахытлы” ўқув марказини очдик.
Бугунги кунда ўқув марказимизда 500 дан зиёд ёшларимиз инглиз ва рус тили, математика, физика, компьютер саводхонлиги бўйича курсларда ўз билимларини ошириб келаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Ёшлар билан юзма-юз мулоқот жараёнида тадбир иштирокчиси И.Турғанбаев сиз ўз бизнесингизни бошлашда ортга силжишлар ишингиз юришмаган пайтларда ушбу ҳолатдан қай тарзда чиқиб кетгансиз? Деган савол билан мурожаат қилди.
Албатта бизнесда бўлиб туриши табийи ҳолдир. Энг асосийси ўзини йўқотмаслик ва ҳисоб-китобда адашмаслик бунинг учун пухта ўйланган камида 1-2 йиллик иш-режа билан иш олиб борилса ҳеч қандай ғов ва тўсиқларнинг учрамаслигини айтиб ўтди.
Тадбир қатнашчиси Ўткирбек Бабаниязов кредит олиб, сартарошхона очмоқчи лекин қайёрга бориш кераклигини сўради.
Бунга Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлим бошлиғи Г.Реджепова “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастурининг аҳамияти, “Ёшлар - келажагимиз” жамғармасига керакли ҳужжатларни расмийлаштириш тартиб-таомиллари ва кредит олишга амалий ёрдам беришини қайд этди.
Тадбир давомида ёшлар тадбиркорлик соҳасини бошлашда кўпроқ қайси жиҳатларга эътибор қаратиш кераклиги бўйича батафсил маълумотларга эга бўлишди.

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» спорт мажмуасида волейбол...

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

«DVV International Uzbekistan» нодавлат ташкилоти Германиянинг «Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH» компанияси билан ҳамкорликда...

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Апрель ойидан бошлаб CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда. Нукусда...