«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан бир қатор идора ва ташкилотлар билан бирга ташкил этилган ўқув курси 2019 йил 29 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасида Тошкент Ахборот технологиялари университети Нукус филиалида ўз иш фаолиятини бошлаган эди. Шу кунга қадар 60 нафар оғир ижтимоий вазиятга тушган хотин-қизлардан иборат 4 гуруҳ ва 15 нафар оғир вазиятга тушган йигитлардан иборат 1 гуруҳ, яъни жами 75 нафар тингловчилар 20 соатлик дарсни тугатиб, сертификатларга эга бўлишди, деб хабар берди марказ ходимлари.
Олтинчи гуруҳ тингловчилар ўз ўқиш фаолиятининг очилиш маросимига «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори, сенатор Д.Ғ.Тошмуҳамедова иштирок этди. Ўқув курсига қамраб олинган қизларга ўқув курси мақсади ҳақида маълумотлар берилди ва ўқув курсини битирган қизлар билан суҳбатлар олиб борди. Ўқув курси фаолиятига маъсул ходимларга тегишли тартибда топшириқлар бериб ўтди.
Сахибжамал Есемуратова