«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси томонидан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш борасида бир қанча ишлар олиб бормоқда. Ёш оила вакилларини оилавий ҳаётга тайёрлаш мақсадида фаолият олиб бораётган «Ёш келин-куёвлар инновацион мактаби» Бошқарма ҳузурида, бундан ташқари Мўйноқ ва Тўрткўл туманларида ўз ишини олиб бораётир. Эндиликда бу мактаб Хўжайли туманида ҳам ўз фаолиятини юритади. Шу йили 10 сентябрь куни Хўжайли туманида очилиш маросими бўлиб ўтди ва 10 жуфтни қамроб олган биринчи гуруҳ тингловчиларига «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси бошлиғи, психология илмлари доктори М.Утепбергенов Оила психологияси мавзусида биринчи дарсни ўтди. Бу тингловчилар бир ой давомида оила аъзолари ҳуқуқлари, ислом динида оила аъзоларининг муносабатлари, репродуктив саломатлик, оила бюджети сингари мавзуларда дарслар ўтади.
Ўқув курсини тугатган тингловчилар сертификатларга эга бўлади.
Инновацион мактаб ёш оилалар орасида оилалар мустаҳкамлигини ошириш, ажримларнинг олдини олиш учун хизмат қилади.