Telegram karinform

Маданият

  • 21.10.2019 21:44
  • 2166

17-сонли мактабда «Ўзбек тилим-ифтихорим» мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди

17-сонли мактабда «Ўзбек тилим-ифтихорим» мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди

Ўзбек тилига «Давлат тили» мақомининг берилишига бу йил 30 йил тўлмоқда. Шу муносабат билан Нукус шаҳар Халқ таълими вазирлигига қарашли 17-сонли умумтаълим мактабида «Ўзбек тилим-ифтихорим» мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди, дея хабар қилди мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Вазира Аллабергенова. Кечада мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирок этишди.

17-сонли мактабда «Ўзбек тилим-ифтихорим» мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди

Кечада ўқувчилар ўзбек тили фан тўгаракларида ўрганган шеър ва ғазалларни, адабиёт қаҳрамонлари ҳаёти билан боғлиқ воқеалар акси этган, тилимизни, маънавиятимизни улуғловчи юксак ғоялар сингдирилган саҳна кўринишлари ва рақслар ижро этишди. 5-11- синфлар ўртасида «Ўзбек тили», 9-11-синфлар ўртасида «Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан – она тилим!» мавзуларида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари эълон қилиниб, фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

17-сонли мактабда «Ўзбек тилим-ифтихорим» мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди

Сахибжамал Есемуратова

Сайтимизнинг телеграмдаги каналига аъзо бўлинг: https://t.me/karinformuz
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

«КЕЎИЛ ҚУСЫМ» УШЫП… ямаса Улмамбет шайырға хатлар

«КЕЎИЛ ҚУСЫМ» УШЫП… ямаса Улмамбет шайырға хатлар

Кеўил қусым ушып кетти изинен,Услай алмай қалдым усы сапары.Ж.Өтениязов1.«Улмамбет аға! Жумыстан келсем, ақлықларыңыз Айзада менен Шахзада...

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

«DVV International Uzbekistan» нодавлат ташкилоти Германиянинг «Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH» компанияси билан ҳамкорликда...

Ана тилим – тарийхым ҳәм келешегим

Ана тилим – тарийхым ҳәм келешегим

1-декабрь – Қарақалпақ тилине Мәмлекетлик тил бийлигиниң берилген күни. Сәне мүнәсибети менен Әжинияз атындағы Нөкис мәмлекетлик...