1. Инглиз тилини ўрганиш учун дастлаб сўзлик ўрғуга алоҳида эътибор қаратиш лозим.Сўздаги ўрғуни ўрганиш – инглис тилида гапиришнинг ва уни ўрганишнинг олтин калити ҳисобланади. Инглис тилида сўзлик ўрғуга катта аҳамият қаратилади. Сўздаги ўрғу дегани нима? Масалан, учта сўзни олайлик: photograph, photographer ва photographic. Улар бир хил ўқилмайди. Чунки, уларнинг ҳар бирида бир бўғин бошқаларига нисбатан қаттиқроқ айтилади, яъни ўрғу берилади.
PHOtograph
phoTOgrapher
photoGRAPHic
Бундай ҳолатни 2 ёки ундан ҳам кўпроқ бўғинли сўзларнинг барчасида учратиш мумкин: TEACHer, JaPAN, CHINa, aBOVE, converSAtion, INteresting, imPORtant, deMAND, etCETera.
Инглиз тилидаги қўшиқни тингласангиз ёки фильмларни томоша қилсангиз сўзлардаги ўрғуга эътибор қаратинг. Сизнинг биринчи қадамингиз эшитиш ва тушуниш. Сўнг буни амалда қўллашга ҳаракат қилинг!
2. Гапдаги ўрғуга эътибор бериш лозим.Бу инглиз тилини ўрганишнинг 2-олтин қоидаси. Гапдаги бир сўз бошқаларига нисбатан ўрғу билан айтилади. Масалан, We want to go (Бизлар боришни хоҳлаймиз).
Бу гапда ҳар бир сўзга ўрғу берилмайди. Ўрғу берилган сўз бошқаларига нисбатан кучлироқ ўқилади. Бу гапда ўрғу берилган сўзлар: WANT ҳәм GO.
We WANT to GO.
We WANT to GO to WORK.
We DON\'T WANT to GO to WORK.
We DON\'T WANT to GO to WORK at NIGHT.
3. Тингла! Тингла! Тингла!Инглиз тилини ўрганувчилар бу тилдаги ахборотларни тушунишга қийналади. Шунга қарамасдан, эътибор билан тинглашга ҳаракат қилинг!
4. Тингламанг!Тинглаш бу актив, эшитиш бу пассив ҳолат. Радио ёки аудиомаълумотларни эшитиб, сўзларни тушиниш мумкин. Мия эшитади, ақлингиз тинглайди ва сиз ўрганасиз!
5. Кунига 5 сўз ёд олинг.Бир йилда 365 кун бор. Агар кунига 5 сўз ёд олсангиз, йилига 1,825 янги сўз ўрганасиз.
5 x 365 = 1,825
6. Ҳафтасига 3.5 соатга нисбатан кунига 30 дақиқа афзал.Буни қўйидаги математик йўл билан тушунтириб берамиз:
Оз + Тез > Кўп + баъзан
Бу осонроқ, чунки кунига 30 дақиқа ажратиш кўп вақтни талаб қилмайди. Сиз 30 дақиқа эртароқ туринг ёки ярим соат камроқ овқатланинг.
7. Қайта кўриб чиқинг! Қайта кўриб чиқинг! Қайта кўриб чиқинг!Агар ўрганганларингизни тез-тездан такрорлаб турсангиз, 100% эсингизда қолади. Бунинг учун ўрганганингизни ёзиб қўйинг. Сўнг унга 3 марта қаранг:
- 1 кундан сўнг
- 1 ҳафтадан сўнг
- 1 ойдан сўнг
Ҳардоим такрорлаб, ўзингизни тестдан ўтказиб туринг.
Ўрганинг, такрорланг, тестдан ўтказинг!
Интернет материаллари асосида тайёрлаган: Сахибжамал Есемуратова