Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида буюк шоир ва мутафаккир Бердақ Ғарғабай ўғлининг 190 йиллиги муносабати билан «Бердақ бобомиз – Ватан куйчиси» мавзусида факультетлардаги қобилиятли талабалар ўртасида мақолалар танловини ўтказиш тартиби
МАҚОЛАЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЪЗОНЛАРИ1. Мавзунинг ғоявий мазмуни, образлар ва бадиий сифатларининг тўлиқ очиб берилганлиги: (10 балл)
2. Мавзуни очиб беришда илмий, бадиий асарлардан фойдаланиш даражаси ва шахсий фикрининг ёритилиши: (10 балл)
3. Мавзуни ёритишда ўзига хос бадиий қобилиятини намоён қила олиши: (10 балл)
4. Ижодий ишларни ёзишда услубий ва грамматик томондан тўғри ёзилиши: (10 балл)
5. Мавзуга оид муаммоли масалалар ва уларни ҳал қилишга қаратилган таклифлар билдирилиши: (10 балл)
Мақолаларнинг ҳар бир меъзони бўйича 10 балллик (жами 50 балл) тизимда баҳоланади.
Танловга топшириладиган мақолалар (қорақалпоқ, ўзбек, рус ва инглиз тилларида) компьютерда MS Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 1 интервалда чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори ва пастдан 20 мм жой қолдирилган ҳолда ёзилган бўлиши керак.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида буюк шоир ва мутафаккир Бердақ Ғарғабай ўғлининг 190 йиллиги муносабати билан шоирнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган «Ёш ижодкорлар» мавзусида факультетлардаги қобилиятли талабалар томонидан ёзилган шеърлар танловини ўтказиш тартиби
БАҲОЛАШ МЕЪЗОНЛАРИ1. Ғоясининг юқорилиги ва мазмунининг теранлиги: (10 балл)
2. Бадиийлиги (бадиий тасвир воситалари усулларидан фойдаланиш қобилияти, шеърнинг ихчамлилиги): (10 балл)
3. Ўзига хос ижодий ёндашув: (10 балл)
4. Шеърнинг услубий ва грамматик томондан тўғри ёзилиши: (10 балл)
5. Бадиий ўқиш қобилияти (талабанинг ўзи ёзган шеърини баддий ўқий олиш қобилияти): (10 балл)
Ёзилган шеърлар 10 баллик (жами 50 балл) тизимда баҳоланади.
Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Қорақалпоқ адабиётининг классик шоири Бердақ Ғарғабай ўғлининг 190 йиллиги муносабати билан «Бир пайтлар Бердақ юрган жойларда» мавзусида факультетлардаги қобилиятли талабалар ва рассомлар ўртасида рассомлик танловини эълон қиладиТАНЛОВ ШАРТЛАРИТанловга республикамиздаги барча ҳаваскор ва профессионал рассомлар (таълим муассасалари, идора ва ташкилотлардан) иштирок этиши мумкин, танловда ҳаваскорлар алоҳида, профессионаллар алоҳида, ёш категорияси бўйича 14 ёшдан 25 ёшгача, 25 ёш ва ундан юқори ёшдаги рассомларнинг ижодий ишлари алоҳида баҳоланади.
РАССОМЛАР ҚУЙИДАГИЧА ТАРИХИЙ ЖАНРДАГИ КАРТИНАЛАР БИЛАН ИШТИРОК ЭТАДИ:1. Бердақ бобомиз яшаган давр ва бугунги кундаги юртимизнинг гўзал табиати, республикамизнинг тарихий-археологик жойлари (пейзаж).
2. Бердақ бобомизнинг асарларидан яралган тарихий жанр.
3. Бердақ бобомиз тасвирланган портрет.
Танлов якунлари 2017 йил 20 ноябрь куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Бердақ миллий музейида кўргазма шаклида ўтказилади ва ўша ерда танлов ғолиблари тақдирланади.
Маълумот учун тел: +99861 2235969