Telegram karinform

Жәмийет

  • 02.08.2018 12:55
  • 1539

“Супер балиқлар” фермер хўжалиги раҳбари Дониёр Юсупов: Жорий йилда аҳолига 100 миллион дона балиқларни етиштириб бермоқчимиз



Бугун юртимизда сердаромад соҳалардан бири бўлган балиқчиликни ривожлантириш бўйича самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Боболаримиз томонидан “етти хазинанинг бири” дея таъриф бериладиган бу маҳсулот озиқ-овқат саноатида ҳам жуда аҳамиятли ўрин касб этади. Балиқларни етиштириш, кейин уларни маҳаллий бозорларимизга етказиб аҳолини сифатли балиқ ва балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш соҳа вакилларининг асосий мақсадларидан биридир.
Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бугун соҳа ривожида муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилаётир, дейди журналист Мереке Мершиева.
Тўрткўллик тадбиркор Дониёр Юсупов босчилигидаги “Супер балиқлар” фермер хўжалиги жамоаси ҳам мана шундай балиқларни етиштириш билан шуғилланадиган хўжаликлар қаторидандир, дейди ҚР ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бош инспекторы Дилбархан Айимбетова.
Хўжаликнинг жами ер майдони 91,6 гектарни ташкил этиб, асосан балиқ личинкаси ва човақларни етишришга ихтисослаштирилган. Хўжаликнинг 8,4 гектарини сув ҳавзаси ва 77,9 гектарини экин экиш учун мўлжалланган экин майдони ҳамда 5,3 гектари пичанзор ва яйловларни ташкил этади.
Фермер хўжалик иш фаолиятини аввалига 12 гектарлик кўлда балиқ чавоқларини олиб келиб, ривожлантиришдан бошлади. Кейинчалик бу кутилган самарани бера бошлади. Хўжаликдаги замонавий инкубация цехида эса юз миллион донадан ортиқ балиқ човақлари етиштирилмоқда. Изланишлар натижасида балиқ увулдириқларидан личинка олиш, чавоқ етиштириш йўлга қўйилди.
- Ҳозирги кунда 40 нафардан зиёд фуқаролар иш билан таъминлашга эришдик, - дейди “Супер балиқлар” фермер хўжалиги раҳбари Дониёр Юсупов. - Асосан, амур сазан, лакта, дўнгпешона балиқларини етиштиришга ҳаракат қилмоқдамиз. Биз, бугунги кунда 20 миллион дона чавоқ етиштириб. ҳовузларга қўйиб юборишга эришдик. Жорий йил давомида аҳолига 100 миллион дона балиқларни етиштириб беришни режалаштирмоқдамиз. Асосий мақсадимиз -халқимизга хизмат қилиш ва давлат иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшишдир.
“Супер балиқлар” фермер хўжалиги лойиҳаси учун 5 миллиард сўм сарфланди. 70 гектарлик ҳовуз ёнида катта ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этилди. Инкубация цехи, усти ёпиқ бинодаги кичик ҳовузлар, 200 дона сиғимга эга совутгичлар маҳсулотни қайта ишлаш цехи ва озуқа тайёрлаш тизими барчаси бўлиб кластерни ташкил қилади. Хўжалик жамоаси соҳага илмий асосда ёндашишни иш фаолиятининг асосий мезони деб биладилар. Инкубациядан чиққан човақлар дастлаб кичик ҳовузларда, кейин махсус ҳовузда парваришланади. Уларнинг вазни 50 граммгача етказилиб махсус ҳовузда қишлатилади. Бу жараёндан кейин йирик ҳовузга қўйиб юборилади.
Юртимиздаги бу каби тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби саъй-ҳаракатларнинг қанчалик самарадорлигини мана шу “Супер балиқлар” фермер хўжалиги мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин.
Бугуннинг қаҳрамонлари ҳисобланмиш тадбиркорларнинг энг аввало, пухта ўйланган иш режаси ва албатта, мақсад сари интилиши, ҳаракати ҳамда ишончи бўлса, бу уларни юксак марраларга олиб чиқиши, шубҳасиз.
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

    Соңғы жылларда көпшилик адамлар социаллық тармақлардан жийи пайдаланбақта. 2024-жылдың январь айындағы мағлыўматларға муўапық, дүня жүзинде

Тақыятас ыссылық электр станциясы тәрепинен 2022-жылда неше киловатт электр энергиясы ислеп шығарылғаны мәлим етилди

Тақыятас ыссылық электр станциясы тәрепинен 2022-жылда неше киловатт электр энергиясы ислеп шығарылғаны мәлим етилди

    Өткен жылдың январь-декабрь айлары аралығында Тақыятас ыссылық электр станциясы ушын электр энергиясын ислеп шығарыў жобасы

Қарақалпақстанда жүзим экспортынан қанша дәрамат алыўға болады? Экспорт штабы мағлыўмат берди

Қарақалпақстанда жүзим экспортынан қанша дәрамат алыўға болады? Экспорт штабы мағлыўмат берди

    Усы жылдың январь-ноябрь айларында Қарақалпақстан Республикасы бойынша 1 мың 18 тоннадан аслам жүзим экспорты әмелге