Telegram karinform

Жәмийет

  • 13.02.2018 14:36
  • 1800

«Ёшлар иттифоқи стипендияси» ғолиби бўлган қорақалпоғистонлик талабага ғолиблик гувоҳномаси топширилди



Жорий йилнинг 12 февраль санасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг «Ёшлар пресс-клуби»да олий таълим муассасаларининг бакалавр босқичи талабалари ўртасида ўтказилган «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси» ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.



Мазкур стипендия танлови ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасалари талабалари орасига теранроқ кириб боришни таъминлаш ва таъсирини ошириш, олий таълим муассасалари талабаларининг жамоат ишлари ва иттифоқ фаолиятидаги фаоллигини ҳамда ташаббускорлигини рагбатлантириш, шунингдек, иттифоқ ишларини кучайтиришда талабаларнинг қобилияти, илмий фаолияти, фаоллигидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилди. Танловнинг қуйи босқичларида жами 1178 талаба, республика босқичида 331 талаба иштирок этди.Иштирокчилар орасидан энг муносиб деб топилган 14 талаба ғолибликни қўлга киритди.



Шундай бахтли талабалар қаторида университетимизнинг қорақалпоқ филологияси факультети қорақалпоқ тили ва адабиёти йўналиши 2-босқич талабаси Наргиза Балтабаева ҳам борлиги бутун юртимиз, шунинг билан бирга, университетимиз жамоасининг қувончи, десам хато бўлмас.



- Албатта, стипендиат бўлиш елкамдаги жавобгарликни икки ҳисса оширади ва бундан буён ҳам жамиятимизнинг турли соҳаларида фаол бўлишга, ўз тенгдошларимга намуна бўлиб, барча куч-ғайратимни сарфлаган ҳолда фақат олдинга, ёрқин келажак сари ишончли қадам ташлашга чорлайди. Яз навбатида бизга чексиз имкониятлар эшигини очиб бераётган муҳтарам Юртбошимизга, бугун мени ғолибликка лойиқ деб топган, катта ишонч билдирган Ўзбекистон ёшлар иттифоқига чексиз миннатдорлигимни изҳор этаман. 2018 йил мен учун омадли бошланди. Йил охиригача яна да буюк марраларга чиқишга, ҳатто, бир сониядан ҳам унумли фойдаланиб, куну-тун, аянмай меҳнат қилишга ваъда бераман, - дейди Наргиза ҳаяжонланиб, биз билан суҳбатда.



Маълумот учун, мазкур стипендия энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида 10 ой давомида ёшларнинг қобилияти ва илмий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида берилади. Энг асосийси, стипендиатлар «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони ва «Келажак бунёдкори» медалини олишга номзод сифатида кўрсатилиши мумкин.

Ислам Матеков
Social

Усыныс етемиз

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Өзбекстанда қайсы социаллық тармақтан жийи пайдаланылады?

Уқсас жаңалықлар

Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Хушхабар! Нукус ДПИ қизлар терма жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби бўлди

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» спорт мажмуасида волейбол...

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

Нукуслик ёшлар Германия лойиҳаси доирасидаги семинарда фаол иштирок этишди

«DVV International Uzbekistan» нодавлат ташкилоти Германиянинг «Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit (GIZ) GmbH» компанияси билан ҳамкорликда...

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

«Ucell»да шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Апрель ойидан бошлаб CОSCОМ МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда. Нукусда...